UZB / RUS / ENG

15 - 16 ноябр 2014 - т.ф.д., профессор Кожухов Арсений Александрович қабул қилади.

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

«Shifo Nur Ko'z» кўз лазер микрожарроҳлик маркази Германия, Япония ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган энг замонавий диагностика жиҳозларидан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам бериш, барча турдаги кўз касалликларини ташҳисини қўйиш ва даволашни таклиф қилади.

«Shifo Nur Ko'z» да ультратовуш ёрдамида катарактанинг факоэмульсификацияси ва эгилувчан кўз гавҳарини имплантация қилиш, катарактани лазер ёрдамида экстракциялаш, глаукомага қарши кам кесувчи жарроҳлик амаллари, шунингдек кўз қовоқларининг туғма ва ҳаёт давомида юзага келган патологияларида (птоз ва колобома) ва конъюнктива нуқсонларида (симблефарон) операциялар амалга оширилади.

Кўз тўр пардасининг патологияларини даволаш ва олдини олишга замонавий ёндашув қўлланади, бунда NIDEK фирмасининг диодли фотокоагулятори воситасида лазер ёрдамида даволаш усуллари бажарилади. Марказда Tech замонавий тизими ёрдамида узоқни кўра олмаслик, яқинни кўра олмаслик ва астигматизмни тузатишнинг бугунги кунда энг аъло усули бўлган эксимер-лазер услубиёти қўлланади.

© 2009 - 2016 OOO Shifo Nur Koʻz
Создание сайтов в Узбекистане
Мобил версиясига
Яндекс.Метрика