ENG / RUS / UZB

 

Худойбердиев Алишер Рахимович

Тиббий фанлар номзоди, доцент, клиника раҳбари

1975 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини муваффақиятли тугатган.  1975 йилдан 1977 йилгача год Гельмгольц номли Москва кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтида клиник ординатурада бўлган. 1977 йилдан 1980 йилгача Гельмгольц номли МИТИ да аспирант бўлиб, у ерда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1983 йилдан 1991 йилгача Андижон Тиббиёт Институтининг офтальмология кафедрасининг мудири бўлган. 1991 йилдан 2005 йилгача 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг офтальмология кафедрасининг мудири бўлган. 1991 йилдан 2002 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Бош офтальмолог шифокори бўлган.  2000 йилдан бошлаб "Shifo-Nur Ko'z" кўз лазер микрожарроҳлик марказига раҳбарлик қилмоқда. Унинг раҳбарлиги остида Республикада илк бора катаракта факоэмульсификацияси ва узоқни кўра олмаслик ва астигматизмни лазер ёрдамида тузатиш каби илғор технологиялар киритилган. Худойбердиев Алишер Рахимович 9 та фанлар номзодини тайёрлаб, 90 дан ортиқ илмий ишларни, 3 та монографияни нашр қилган. У Германия, Италия, Франция, Жанубий Корея, Финляндия, Греция, Чехия, Словакия, Туркия, Англия, Россия ва бошқа давлатларда конгресслар, симпозиумлар, илмий анжуманлар ва ҳоказоларда қатнашган.

Комилов Холиджон Махамаджонович

Даволаш масалалари бўйича бош маслаҳатчи

Тошкент Шифокорлар Малака Ошириш Институтининг офтальмология кафедрасининг мудири, т.ф.д.,  профессор. 1968 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини битирган. 1988 йилдан ҳозирги пайтгача Тошкент Шифокорлар Малака Ошириш Институтининг офтальмология кафедрасининг мудири бўлиб келмоқда. 223 та илмий ишларнинг муаллифи бўлиб, улардан 2 та монография, 5 та компьютер дастури учун патентлар, 4 та муаллифлик гувоҳномалари ва 8 та услубий тавсиялар мавжуд. Унинг раҳбарлиги остида 3 та тиббий фанлар доктори ва 23 та тиббий фанлар номзоди унвонини эгаллаган шифокорлар тайёрланган. У клиник офтальмология, нейроофтальмология, кўз микрожарроҳлиги ва офтальмокибернетика каби долзарб илмий йўналишларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Унинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида кўриш аъзоларини тадқиқ этиш учун янги илмий-техник мажмуаларини, глаукома, катаракта ва кўз қон томир қобиғини даволаш учун дори воситалари ва микрожарроҳлик усулларини ишлаб чиқиш соҳасида амалий ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Х. М. Камилов тажрибали шифокор ва офтальможарроҳ сифатида ўз малакасини доим ошириб бормоқда. У бошчилик қилган офтальмология кафедраси Республикамизнинг барча ихтисослашган кўз марказлари ва бўлимларида ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи марказ ҳисобланади. У Тошкент Шифокорлар Малака Ошириш Институтининг Илмий Кенгашининг аъзоси ва муаммовий комиссиясининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг офтальмология бўйича илмий-муаммовий комиссиясининг аъзоси, Илмий-тиббий кенгашнинг аъзоси бўлиб, Республика офтальмолог шифокорлар жамиятининг раисидир. У Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги даволаш-санитария бирлашмасида, Ички ишлар Вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизматида маслаҳат-даволаш ишларини мунтазам олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан 2006 йил 25 август куни Х. М. Камилов халқнинг фаровонлигини ошириш, тинчлик ва соғлиқни сақалаш соҳасидаги ишлари учун «Меҳнат Шухрати» ордени билан тақдирланган.

Низомхўжаев Шарофиддин Зайниддинович

Жарроҳ-офтальмолог, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари

2002 йилда 2-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини битирган, 2005 йилда 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг кўз касалликлари кафедрасида офтальмология бўйича магистратурании битирган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда «Shifo-Nur Ko'z» клиникасида бошлаган. 2009 йилдан то ҳозирги пайтгача «Shifo-Nur Ko'z» клиникасининг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишламоқда. Диплом маълумотидан кейин малака оширишни давом эттириб, қуйидаги курсларни ўтган: «Лазерли жарроҳлик ва флюоресцентли ангиография», Москва шаҳрида «Кўз микрожарроҳлиги» МНТК; «Катаракта факоэмульсификацияси», Санкт-Петербург шаҳрида «Кўз микрожарроҳлиги» МНТК; «Кўришни эксимер-лазер воситасида тузатиш», Новосибирск шаҳрида «Кўз микрожарроҳлиги» МНТК; «Рефракциявий жарроҳлик», Киев шаҳрида. Кўз тўр пардасини ва глаукомани лазер ёрдамида даволаш билан шуғулланади. ЛАСИК, ФРК ва ФТК услубиёти бўйича кўришни эксимер-лазер воситасида тузатишни амалга оширади. Барча кўз касалликларининг замонавий ташҳисини ўтказади. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. Офтальмолог шифокорларнинг илмий анжуманларида фаол иштирок этади ва  офтальмология муаммоларига бағишланган илмий матбуотларда мақолалар ва тезисларни мунтазам нашр қилади.

Дадамухамедова Шохида Мубошировна

Тиббий фанлар номзоди, олий тоифали жарроҳ-офтальмолог , болалар клиникасини бош шифокори

1982 йилда САМПИ нинг даволаш факультетини битирган. Шу йилнинг проф. Левченко раҳбарлигидаги САМПИ офтальмология кафедрасига интернатурага кириб, уни 1983 йилда муваффақиятли тугатган. 1993 йилдан то ҳозирги пайтгача ДКДК нинг кўз микрожарроҳлиги бўлимининг мудири бўлиб келмоқда. Шу вақт давомида кўриш аъзоларининг турли туғма касалликлари ва шикастланишлари бўлган болаларни консерватив ва микрожарроҳлик усулида даволаш билан шуғулланган. 2006 йилдан то ҳозирги пайтгача «Shifo-Nur Ko'z» болалар клиникасига раҳбарлик қилади. Унинг раҳбарлик қилган бўлимида қуйидаги патологияларга учраган болалар консерватив усулда даволанади: - туғма кўз касалликлари (катаракта, глаукома ва ҳоказо), - рефракциявий касалликлар (миопия, яқинни кўра олмаслик, астигматизм), -ғилайликнинг барча турлари, -болаларда кўз яллиғланиш касалликлари, - кўриш аъзолари ва ёндош аппаратининг шикастланишларидан кейин тикланиш. 2009 йилда «Болаларда кўз олмасининг ичига кирувчи яраларини жарроҳлик усулида даволашни оптималлаштириш» мавзуида тиббий фанлар номзоди илмий унвони учун диссертацияни муваффақиятли ёқлаган.

Алижонов Абдулатиф Абдуворисович

Олий тоифали шифокор-офтальмолог, жарроҳ-офтальмолог, "Shifo-Nur Ko'z" Бухоро филиалининг мудири

1992 йилда 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини аъло баҳолар билан битирган, 1992 -1993 йилларда Марказий темир йўл касалхонасининг клиникасида интернатурада бўлган. 1993 йилдан бошлаб Марказий темир йўл касалхонасида офтальмолог шифокор лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган, 1995 йилдан 2001 йилгача эса кўз бўлимининг мудири бўлган.  2001 йилдан бошлаб «Shifo-Nur Ko'z» клиникасининг ташҳис бўлимининг мудири бўлиб ишлаган. Екатеринбург шаҳрида малака ошириш курсларида таълим олган. Катарактани йўқ қилиш ва рефракциявий жарроҳликка оид жарроҳлик амалиётларида иштирок этади. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. Офтальмолог шифокорларнинг илмий анжуманларида фаол иштирок этади ва  офтальмология муаммоларига бағишланган илмий матбуотларда мақолаларни мунтазам нашр қилади.

Хўжаев Дилшодхўжа Хамидуллаевич

Тиббий фанлар номзоди, шифокор-офтальмолог, жарроҳ-офтальмолог, кўз пластик жарроҳлик бўлимининг мудири

1996 йилда 2- сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини битирган. 1998 йилдаТошкент Врачлар Малака Ошириш институтининг офтальмология кафедрасида клиник ординатурани муваффақиятли тугатган (проф. Камилов Х.М.). Ҳозирги вақтда ушбу кафедрада ассистент бўлиб ишламоқда. 1998 йил сентябрь ойидан 2006 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Клиник офтальмология касалхонасида, офтальмопластика бўлимида ординатор лавозимида ишлаган, кейин 2005 йилдан 2006 йилгача ушбу бўлимнинг мудири бўлиб ишлаган. «ALLOPLANT» Бутунроссия кўз ва пластик жарроҳлик Марказида (Россия, Уфа шаҳри) профессор Э. Р. Мулдашевнинг раҳбарлиги остида стажировкадан ўтган. 2008 йилда офтальмология мутахассислиги бўйича олий тоифага эришган. 2006 йилда тиббий фанлар номзоди илмий унвони учун диссертацияни ёқлаган. Европа офтальмопластик ва реконструктив жарроҳлар Жамиятииннг аъзоси.


Кожухов Арсений Александрович

Тиббий фанлар доктори, профессор, олий тоифали жарроҳ-офтальмолог , "Shifo Nur Ko'z" Марказининг шифокор-маслаҳатчиси

Академик С. Н. Федоров номли «Кўз микрожарроҳлиги» Соҳалараро Илмий-техник мажмуаси негизида Н .А. Семашко номли ММСИ клиник ординатурасида таълим олган, шу ерда 1995 йилдан 2001 йилгача ишлаган. Клиник ординатурада таълимни тугатганидан кейин, 1999 йилда «Юқори даражали асоратли миопияни даволашда трансцилиар факоэмульсификацияни ва витрэктомияни қўллаш» мавзуи бўйича тиббий фанлар номзоди илмий унвони учун диссертацияни ёқлаган. Илмий раҳбари академик С. Н. Федоров бўлган. С. Н. Федоров вафот этганидан сўнг деярли бир йил ўтганда, 2001 йилда А. А. Кожухов ОАЖ «Медицина» клиникасида офтальмология йўналишига раҳбарлик қилган, бу ерда у янги замонавий офтальмологик жарроҳлик марказини ташкил қилган ва етакчи офтальмолог жарроҳ, Офтальмологик жарроҳлик ва кўришни лазер ёрдамида тузатиш халқаро марказининг мудири бўлиб ишлаган. 2006 йилда «Кўриш анализаторининг функционал бузилишларининг олдини олиш ва тузатиш бўйича соғломлаштириш чора-тадбирларининг мажмуий тизими» мавзуида тиббий фанлар доктори илмий унвони учун диссертацияни ёқлаган. 2008 йилдан «Коновалов Офтальмология маркази» клиникасида бош шифокорнинг жарроҳлик бўйича ўринбосари лавозимида ишлайди. Фаолиятининг асосий йўналишлари: катарактанинг чоксиз микрожарроҳлиги (факоэмульсификация ва бошқа кичик кесимлар  технологиялари), рефракциявий эксимер-лазерли жарроҳлик (LASIK, FRK), глаукома жарроҳлиги (ичига кирмайдиган ва ичига кирувчи туридаги амалиётлар), шишасимон танача, кўз тўр пардасининг дистрофияси ва қатлам кўчиши, ғилайлик, кератоконус ва кўз шох пардаси хиралашувини даволашда кератопластика, кўзнинг шикастланишдан кейинги ўзгаришларида реконструктив жарроҳлик. 12 мингдан ортиқ турли кўз операцияларини амалга оширган. 75 та нашр қилинган ишлари мавжуд. 24 та кўз касалликларини даволашнинг самарали патентланган услубиётларининг муаллифи ҳисобланади.

Красножен Владимир Николаевич

Тиббий фанлар доктори, профессор, "Shifo Nur Ko'z" Марказининг шифокор-маслаҳатчиси

Шифокор-оториноларинголог сифатида шифокорлик, илмий ва педагогик фаолиятиниг 30 йиллик стажига эга, тиббий фанлар доктори, профессор, Қозон Давлат Тиббий Академияси  оториноларингология кафедрасининг мудири, Россия Федерацияси Соғлиқни Сақлаш аълочиси, Россия ринолог шифокорлари конгрессининг президенти. Россиядаги эндоскопик риносинусожарроҳлик бўйича етакчи мутахассисларидан биридир. 1981 йилда Саратов Давлат Тиббий Институтини битириб, кейин 1987 йилгача Марий Эл Республикаси, Йошкар-Ола шаҳрида оториноларинголог бўлиб ишлаган, у ерда шу соҳада интернатурадан ўтиб, кейин Қозон шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирган. 1991 йилда В. Н. Красножен, Қозон ГИДУВ оториноларингология кафедрасида ассистент бўлиб, фанлар номзоди диссертациясини ёқлаган, 2001 йилда - тиббий фанлар доктори бўлган. 2002 йилдан бошлаб профессор лавозимида Қозон Давлат Тиббий Академияси  оториноларингология кафедрасининг мудири бўлиб ишламоқда, 2007 йилда унга профессор илмий унвони берилган. В.Н. Красножен 130 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан иккита монографиялар, бир қатор услубий тавсиялар, ўқув қўлланмалари ва таклифларнинг муаллифи бўлиб,  4 та кашфиёт патентига эга. Унинг илмий фаолиятининг асосий йўналишлари юқори нафас олиш йўллари, кўз ёшини чиқариш тизими, бош чаноғининг асосининг патологиялари, назоликворея ўрганилиши ва жарроҳлиги ҳисобланади. Унинг раҳбарлиги остида 3 та номзодлик диссертациялари тайёрланган ва ёқланган бўлиб, тиббий фанлар доктори унвони учун диссертация ёқлаш учун тайёрланган.
ЛОР-аъзоларда жарроҳлик амалиётларини кенг кўламда аъло эгаллаган. Радио- ва аргоноплазма усуллари каби замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда микроэндоскопик риносинусожарроҳлик, кўз ёши йўллари, бурун-томоқ бўшлиғи ва қулоқ найи соҳаси жарроҳлиги каби янги даволаш усулларини фаол жорий этмоқда.

Назарова Гулчехра Кабуловна

Олий тоифали болалар шифокори-офтальмолог

1992 йилда Тошкент Тиббиёт педиатрия институтини тугатиб, шифокор педиатр дипломини олган. 2008 йил март ойидан бошлаб «Shifo-Nur Ko'z» клиникасида болалар офтальмологияси бўлимида болалар шифокори-офтальмолог бўлиб ишламоқда, ва ўриндошлик асосида ДКДК № 1 кўз микрожарроҳлиги бўлимининг шошилинч пости шифокори бўлиб ишлайди. 2008 йилдан - олий тоифали шифокор. 2005 йил май ойида ТошПТИ томонидан «Умид Нури» билан биргаликда ташкил қилинган «Болалар офтальмологияси ва унинг истиқболлари» илмий-амалий анжуманида, 2008 йилда «Shifo-Nur Ko'z» клиникаси томонидан ташкил этилган «Офтальмологияда энг янги технологиялар» офтальмолог шифокорларнинг халқаро анжуманида иштирок этган. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси.

Хасанова Динара Рахимовна

Олий тоифали шифокор-офтальмолог

1986 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини аъло баҳолар билан тугатган. 1988 йилдан 1990 йилгача клиник ординатурада бўлган. 1990 йилдан 1994 йилгача Республика офтальмология касалхонасида ординатор бўлиб ишлаган. 1994 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Бош Бошқармаси 1-сонли МП да  офтальмолог шифокор бўлиб ишлаган. «Shifo-Nur Ko'z» клиникасининг ташҳис қўйиш бўлимида клиника тузилган пайтидан бошлаб ишламоқда. Олий тоифали шифокор. Офтальмология соҳасида иш тажрибаси - 23 йил. Мунтазам малака оширишда иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. Офтальмология муаммолари бўйича илмий анжуманлар, семинарлар, тақдимотларда иштирок этади.

Байкабулова Саодат Саидхановна

Шифокор-офтальмолог

2004 йилда 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини аъло баҳолар билан тугатган. 2004 йилдан 2007 йилгача 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида магистратурада ўқиган. 2007 йилдан бошлаб меҳнат фаолиятини «Shifo-Nur Ko'z» Марказида шифокор офтальмолог лавозимида бошлаган. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. Офтальмолог шифокорлар илмий анжуманларда фаол иштирок этади ва офтальмология муаммоларига бағишланган илмий матбуотларда мақолаларни мунтазам нашр этади.

Хакимджанова Адолат Файзуллаевна

Шифокор-офтальмолог

2007 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг педагогика факультетини битирган. 2007 йилдан 2009 йилгача профессор Х. М. Камиловнинг раҳбарлигида Тошкент врачлар малака ошириш институтида клиник ординатурада бўлган. 2009 йилдан бошлаб меҳнат фаолиятини «Shifo-Nur Ko'z» Марказида шифокор офтальмолог лавозимида бошлаган. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. Офтальмолог шифокорлар илмий анжуманларда фаол иштирок этади ва офтальмология муаммоларига бағишланган илмий матбуотларда мақолаларни мунтазам нашр этади.

Донёров Сарварбек Рустамович

Шифокор-офтальмолог

2005 йилда 1-сонли Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини тугатган. 2006 - 2009 йилларда Тошкент ПТИ да клиник магистратурани ўқиб битирган. 2009 йилдан бошлаб меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Чегарачилар қўшинлари ҳарбий госпиталида бошлаган. 2010 йил июнь ойидан бошлаб «Shifo-Nur Ko'z» Марказида шифокор офтальмолог лавозимида ишлайди. Ўзбекистон Республикасининг офтальмолог шифокорлар жамиятининг аъзоси. О Офтальмология муаммолари бўйича илмий анжуманлар, семинарлар, тақдимотларда фаол иштирок этади.

1 - 2 феврал 2014 - т.ф.д., профессор Кожухов Арсений Александрович қабул қилади.

© 2013 OOO Shifo Nur Ko\'z
Создание сайтов в Узбекистане